"Ювентус" Мората ўрнига зўр ҳужумчи топди
"Ювентус" клуби "Марсель" ҳужумчиси Аркадиуш Миликнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, Италия гранди польшалик футболчини жорий ёзги трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда. Милий "Ювентус" сафида “Атлетико”га қайтиши кутилаётган Альваро Моратанинг ўрнини эгаллаши мумкин.
28 ёшли Милик якунланган мавсум "Марсель" сафида жми 37 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 20 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг француз клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.
Фикрлар