"Ювентус" Мората учун 3 футболчисини бермоқчи

"Ювентус" клуби раҳбарлари ўзларининг собиқ футболчиси Альваро Моратани ортга қайтариш бўйича жиддий ишга киришди.

Туринликларнинг испаниялик футболчи учун сўралаётган 80 млн еврони тўлашга имкони йўқ. Шу сабабли, улар "Атлетико"га 3 нафар футболчини таклиф қилмоқчи. Ремзи, Бернардески ҳамда Дуглас Коста Испанияга кўчиб ўтиши мумкин.

Ҳозирча "кекса сеньора" ўзига яхши даражадаги ҳужумчи топишга улгурмади. Айнан Мората улардаги камчиликни ёпиши мумкин. 27 ёшли ҳужумчи 2014-16 йиллар давомида "Ювентус" шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!