“Ювентус” МЮдан супертрансферни кўзламоқда

“Ювентус” мутасаддилари Жанлуижи Буффон ўрнига ишончли дарвозабон топа олгани йўқ. Клуб раҳбарияти ҳозирги пайтда жамоа дарвозасини қўриқлаётган Войцех Шченсни имкониятларига катта ишонч билдира олмаяпти.

Ага шу мақсадда Турин суперклуби ёзда янги дарвозабон олади. “Ювентус” бу позицияга Испания терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” посбони Давид де Хеани таклиф қилмоқчи.

30 ёшли испаниялик дарвозабон ҳам янги жамоага ўтишга қарши эмас. Манчестер клубида маҳорат бобида ундан кам бўлмаган Дин Хендерсон ҳам ўз вақтини кутиб ўтирибди. Сульшер ёзда бу икки дарвозабондан биридан қутилишга ҳаракат қилади.

Англия премьер-лигасида энг катта маош олаётган дарвозабон ҳисобланган Давид де Хеанинг шартномаси 2023 йилда якунланишини инобатга олсак, бу  трансферни амалга ошириш туринликларга катта муаммо туғдирмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!