"Ювентус" нақд 14 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи

"Ювентус" раҳбарияти жамоа таркибини тозалашни режалаштирган. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Николо Скира маълум қилди.

Манбанинг ёзишича, “кекса синьора” шартномаси якунига етадиган 14 нафар футболчини шу ёзда қўйиб юбориши мумкин. Бу рўйхатга Войцех Щесни, Даниэле Ругани, Маттиа де Шильо, Дин Хейсен, Филип Костич, Уэстон Маккенни, Матиас Суле, Артур Мело, Аркадиуш Милик, Федерико Кьеза, Стефано Гори, Жанлука Фработта, Факундо Гонсалес ва Марли Аке киритилган.

“Ювентус” ўтган мавсум А Серияда учинчи ўринни эгаллади. Чемпион бўлган “Интер” билан орадаги фарқ эса 24 очкони ташкил қилди. Шундан сўнг Массимилиано Аллегри "Ювентус" бош мураббийи лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига эса "Болонья"да ишлаган Тиаго Мотта тайинланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!