“Ювентус” нишонидаги Шомуродовни Италияда Иброҳимовичга тенглаштиришмоқда!

Италия матбуоти Элдор Шомуродов ҳақида тинимсиз ёзаётгани, “Ювентус”дек клуб ўзбек ҳужумчисини олишга қизиқа бошлагани, мутахассислар унинг фаолиятини жиддий кузатаётгани ва мухлислар уни қўллаб-қувватлаётгани ҳамюртимиз кучли бешлик чемпионатларидан бирида ўз ўрнини топганидан далолат беради.

Аввал айтилганидек, Элдор Шомуродовнинг анча мураккаб бўлган А Серияда ўйнаб кета олиши, ўзбек футболининг ҳақиқий рекламаси бўлади.

RTX8FW5N

“Женоа”нинг сафарда “Сассуоло”га қарши ўтказган ўйинида Элдор Шомуродов рақиб дарвозасига гол киритганидан кейин унинг мухлислари сафи янада кенгайди. Буни генуяликларнинг интернетдаги расмий саҳифаларида футбол ишқибозлари қолдираётган постлардан ҳам билиб олиш мумкин.

Эътиборингизга “Женоа” мухлисларининг Элдор ҳақидаги фикрларини ҳавола қиламиз.

Antonio Dalia:

Агар Баллардини Шомуродовни бошланғич таркибга қайтармаса, мен уни умуман тушунмайман ва буни қабул қилмайман.

Franco Truscello:

Шомуродов охирги пайтда мени асосий таркибда майдонга тушишга лойиқ эканинига ишонтирди. “Сассуоло”га қарши учрашувдаги ўйини мен учун кашфиёт бўлди.

Dario Reginelli:

Агар Шомуродовни кўпроқ тўп билан таъминлашганида, биз ютқазиб қўймасдик.

Ariano Merlo:

Элдор ўз трансферини оқлай бошлади. Янги мамлакатда иккита гол ургани ва иккита голли пас бергани бу аслида муваффақиятдир.

Marco Sardini:

“Ўзбек Иброҳимовичи” бош билан қандай гол уриш кераклигини кўрсатиб қўйди. Унинг қандай ўйнаётганига, пасларига, хавфли зарбаларига эътибор беринг. Менимча,Элдор ёзнинг энг яхши трансфери!

426219_2

Tillo Scarponi:

Энди Баллардини Шомуродовга кўпроқ ишониши керак. Элдор ва Маттиа Дестро ҳужумдаги асосий қуролимиз.

Mirco Pesci:

Шомуродовни омадсиз трансфер, деганлар қандай аҳмоқона аҳволга тушиб қолди экан? Ўзбек ҳужумчиси ҳали тўпурар бўлади!

Edoardo Valentini:

Ютқазганимиз албатта аламли. Бундан тўғри хулоса чиқариш керак. Масалан, жамоамиз мураббийлари ҳужумда Шомуродовни ўйнатиши ва Дестро унга ёрдамчи сифатида майдонга тушириши лозим. Улар бирга зўр ўйнаяпти. Шомуродов ва Скамакка тандеми кучли эмас. Иккита бақувват йигит олдинда турибди, футбол эмас баскетбол ўйнаётганга ўхшаймиз.

Шомуродовга суперклубдан қачон жой очилади?

Яхшиям Шомуродов бор экан!

Супер гол урган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!