“Ювентус” “Олтин тўп” соҳибига таклиф юборди

“Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модрич “Ювентус”дан таклиф олди. Туринликлар тажрибали футболчини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Айни пайтда хорватиялик юлдузнинг агентлари “Қироллик клуби” мутасаддилари билан янги шартнома бўйича олиб бораётган музокаралари самара бергани йўқ. Улар клуб ўйинчининг маоши борасидаги таклифини яхшилашни талаб қилмоқда.

Агар томонлар келиша олмаса, Модрич ёзда ўзига  бошқа клуб топиши керак бўлади.

Сентябрь ойида Модрич 37 ёшга тўлади. Шунга қарамай, “Олтин тўп” соҳиби юқори спорт формасини сақлаб турибди. Хусусан, Чемпионлар лигасининг чорак финалида “Чнелси”га қарши Мадриддаги учрашувда голли пас оширган Лука жамоасининг кейинги босқичга чиқишига жуда катта ҳисса қўшди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!