"Ювентус" ўз рекордини урди
Италия чемпионатининг 19-турида "Болонья" дарвозасига жавобсиз учта тўп урган "Ювентус" ўз уйида ғалаба қозониш бўйича янги рекорд ўрнатди.
Туринлик футболчилар ўз майдонида кетма-кет 26 марта зафар қучди. Бу натижа "А" сериянинг янги рекорди сифатида қайд этилди. Аввалги рекорд ҳам "Ювентус"га тегишли бўлиб 2013 йилнинг августидан 2014 йилнинг ноябрига туринлик футболчилар ўз мухлислари кўз ўнгида кетма-кет 25 маротаба ғалабага эришган эди.
"Ювентус" Италия чемпионатида 19-турдан сўнг 45 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Фикрлар