Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби Гельзенкирхеннинг “Шальке-04” клуби ҳимоячиси Бенедик Хеведесни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра Италиянинг амалдаги чемпионлари германиялик жаҳон чемпионига 3 йиллик шартнома ва йилига 4 млн евро маош ваъда қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ сардорлик боғичидан айрилган Хеведес бир қатор инглиз клублари билан музокаралар олиб бораётгани ва фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши ҳақида хабарлар тарқалган эди.