"Ювентус" Погбага пул топиш учун 2 нафар етакчисини сотмоқчи

Туриннинг "Ювентус" клуби ёзда "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погбани яна жамоага қайтаришни режалаштирмоқда.

Rai Sport тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” 25 ёшли франциялик футболчини сотиб олиш учун ўзининг икки етакчи ярим ҳимоячиси - Блез Матуиди ва Сами Хедираларни сотмоқчи.

Transfermarkt Погбани 80 миллион, Матуиди ни 30 миллион, Хедирани эса 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Погбага шунингдек “Барселона”дан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!