Ads

“Манчестер Юнайтед” клубининг хужумчиси Поль Погба “Ювентус”га қайтиши мумкин.

“Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо футболчининг ҳимоя чизиғига эътиборсизлигидан норози ва шу сабабдан уни майдонга туширмаяпти. Шуни таъкидлаш жоизки, Погбанинг трансфер шартномасида унинг “Ювентус”га 60 миллион евро эвазига қайтиш имкониятига эга эканлиги ҳақида алоҳида келтирилган.

Бироқ 24 ёшли ўйинчининг юқори маош олиши кўчиб ўтиш учун қийинчилик туғдириши мумкин. А Сериядаги юқори даромад топадиган футболчилар бу Гонсало Игуаин ва Пауло Дибала (“Ювентус”) – 7,5 миллион евро, шу қатори Погбанинг МЮдаги бир мавсум учун маоши – 12 миллион еврога тенгдир.

Маълумот учун, Поль ушбу мавсумда 17 учрашувда майдонга тушиб, 3 марта рақиб дарвозасини ишғол этган ва 10 та голли узатма оширишга эришган.