"Ювентус" Погбанинг трансфери учун 4 та футболчи бермоқчи

Италиянинг "Ювентус" клуби "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг трансфери учун бир қатор футболчиларини қўшиб бермоқчи.

Маълумотларга кўра, Турин клуби Погба учун ҳужумчи Марио Манжукич, ҳимоячиси Даниэль Ругани, ярим ҳимоячилар Эмре Жан ва Блез Матюиди билан хайрлашишга тайёр.

Аммо МЮ Погбани қўйиб юбориши қийин бўлади. "Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри эса жамоадаги мувозанатни сақлашда францияликни муҳим футболчи деб билади.

Шу қаторда, туринликлар ҳимоячиси Даниель Руганига "Милан" клуби томонидан қизиқиш ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!