"Ювентус" "Порту"га қарши ўйин арафасида жиддий йўқотишга учради

"Ювентус"нинг колумбиялик ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Куадрадо камида 10 кун майдонга туша олмайди. Шу тариқа у 17 февраль куни "Порту"га қарши бўладиган ЕЧЛ 1/8 финал дастлабки учрашувини ўтказиб юборади.

32 ёшли Куадрадо жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 25 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!