“Ювентус” ПСЖнинг яна бир аргентиналик футболчисини қўлга киритмоқчи

"Ювентус" ПСЖ ярим ҳимоячиси Леандро Паредеснинг трансферини амалга ошириш бўйича ҳаракатни давом эттирмоқда.

“Tuttosport” нашри хабарига кўра, парижликлар раҳбарияти аргентиналик учун камида 25 миллион евро талаб қилмоқда.

"Бьянконерилар" бу нархни пасайтириши ёки Леандрони ижарага олиш бўйича музокара олиб бормоқда.

Паредеснинг ўзи "Ювентус"га ўтишни истамоқда, чунки унинг Аргентина терма жамоасидаги дўсти ва собиқ жамоадоши Анхель Ди Мария ҳам Турин клубида ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!