Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Миралем Пьяничнинг трансфери борасида "Манчестер Сити"дан келган таклифни рад этди.

Tuttosport нашрининг хабар беришича “шаҳарликлар” 28 ёшли футболчи учун Турин супер клубига 57 млн евро ваъда қилишган. Бироқ, “кекса синьора” етакчи футболчисини 80 млн евродан камига сотмоқчи эмас.

Маълумот учун, Пьянич якунланган мавсум “Ювентус” сафида жами 44та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 14та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.