"Ювентус" қиммат футболчини арзонга олди
"Боруссия Мёнхенгладбах" клуби футболчиси Денис Закария фаолиятини "Ювентус"да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Турин клуби 25 ёшли футболчи учун немис клубига 5 миллион евро ва бонуслар тўлайди.
Швейцариялик хавбек "кекса синьора" билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекади. У аллақачон "Юве" сафида тиббий кўрикдан ўтиб улгурди.
Маълумот ўрнида, Закария жорий мавсум жами 18 та ўйинда майдонгу тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма муаллифига айланди. "Трансфермаркт" порталида унинг нархи 27 миллион еврога баҳоланган.
Фикрлар