“Ювентус” қиммат ҳужумчини қўлга киритди

TIGGO 2 PRO

“Ювентус” клуби ПСЖ билан Рандаль Коло Муани трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар тарқатди.

Манбага кўра, франциялик ҳужумчи мавсумнинг иккинчи ярмини Туринда ўтказади. ПСЖ раҳбарияти бош мураббий Луис Энрикега керак бўлмай қолган қимматбаҳо ҳужумчини италияликларга сотиб олиш ҳуқуқисиз олти ойга ижарага берди.

Париж клуби  хўжайинлари Коло Муанини тўлиқ сотиб юбориш вариантини қидираётган эди. Бироқ ўйинчининг ўзи ўйин амалиётисиз қолмаслик учун “Ювентус”да ижарада ўйнаб туришга рози бўлди.

Тез орада Рандаль янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади.

Парижликлар бу футболчини 2023 йили катта умидлар билан 95 миллион еврога “Айнтрахт”дан трансфер қилганди. Лекин жамоани Луис Энрике қабул қилиб олганидан кейин уни ўйнатмай қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!