"Ювентус" Руганига янги шартнома таклиф қилди

"Ювентус" клуби ҳимоячиси Даниэле Ругани тез орада туринликлар билан амалдаги шартномасини узайтиради.

Италия нашрлари тарқатган хабарга кўра 24 ёшли футболчининг яқин вақтлар ичида янги келишувни имзолайди. Ушбу шартнома 2023 йилга қадар тузилади. Янги келишувга кўра унинг йиллик маоши 3 млн еврога етади.

Маълумот учун, Ругани “Ювентус” сафига 2015 йил “Эмполи”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум 14та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!