Ads

“Рома” клуби ҳамон “Ювентус” ҳимоячиси Даниэле Руганининг трансфери бўйича ҳамон келишувга эришолмаяпти.

Sky Sport Italia мухбири Жанлуки Ди Марционинг хабар беришича туринликлар 25 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан римликларга ижарага бериш таклифини рад этишган.

Айтиш керакки, Руганига шунингдек “Милан” ҳам қизиқмоқда. “Рома” эса агар Руганини қўлга кирита олмаса, “Ливерпуль” ҳимоячиси Деян Ловренни таркибга қўшиб олишга ҳаракат қилади.