“Ювентус” супертрансферга тайёргарлик кўрмоқда

Жаҳон чемпиони Сами Хедирани “Герта”га қўйиб юборган “Ювентус” унинг ўрнига ёзда янги футболчи олади.

Андреа Пирло жамоа ярим ҳимоясида “Манчестер Юнайтед” юлдузи Поль Погбани кўрмоқчи. Франциялик футболчининг манчестерликлар билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача давом этади. Бироқ, клуб раҳбарияти ёзда Погбани сотиб юборишга қарор қилган.

Агар “Ювентус” Поль Погбани ортга қайтара олмаса, захира варианти ҳам тайёрлаб қўйилган. Туринликлар “Лион” етакчисига айланган Уссем Ауарни ҳам “Юве”га олиб келишга ҳаракат қилмоқчи. Бу футболчи анчадан бери “Арсенал”дан ҳам таклиф олмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар