"Ювентус" стадионини ҳарбийлар қўриқлайди
Италияда коронавирусга қарши эмлаш жараёни давом этмоқда. Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга қараганда, “Ювентус”нинг уй стадиони ҳисобланган “Альянц Стэдиум”да эмлаш пунктига айланади. У эртага 24 март санасидан бошлаб фаолият бошлайди.
Кўчма пункт автотураргоҳга жойлаштирилган ва унда ҳарбийлар томонидан қўриқланади. Бу ерда кунига 200 тагача одам эмлаш имкониятига эга бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Барселона" ўз уй аренаси ҳисобланган "Камп Ноу"да коронавирусга қарши эмлаш пункти очишга розилик билдиргани ҳақида хабар берилган эди.
Фикрлар