"Ювентус" тез орада "Женоа" ҳужумчисининг трансферини ҳал қилади
"Ювентус" янги ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин турибди.
"La Gazzetta Dello Sport" нашрининг ёзишича, "кекса сеньора" 48 соат ичида "Женоа" ҳужумчиси Жанлука Скамакка трансферини ҳал қилади. Ҳужумчининг трансфер ҳуқуқи "Сассуоло"га тегишли ҳисобланади. Турин клуби Скамаккани сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Генуя клубида ижарада ўйнаётган Жанлука рақобатда Дестро ва Шомуродовга асосий таркибдаги ўрнини бериб қўйди.
Манбанинг қўшимча қилишича, Турин клуби "Челси" ҳужумчиси Оливье Жиру номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.
Фикрлар