"Ювентус" унга охиригача ишонч билдиради

  • 6 январь, 2023, 10:15
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туриннинг "Ювентус" клуби "Марсел"дан ҳужумчи Аркадиуш Миликнинг ҳуқуқларини сотиб олишни режалаштирган.

Tecno

"La Stampa" хабарига кўра, ушбу трансфер суммаси 7 миллион еврони ташкил қилади ва 2 миллион евро бонус сифатида берилиши мумкин. Милик ўтган ёзда "Марсел"дан ижара асосида "Ювентус"га ўтган эди. Шартнома 2022/23 йилги мавсум охиригача амал қилади.

Ҳужумчи туринликлар сафида 18 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урган. "Transfermarkt" портали футболчининг нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!