“Ювентус” ва “Арсенал” бир футболчини кўзламоқда
Ads

Франциянинг “Лион” клуби ярим ҳимоячиси Корантен Толиссо қишки трансфер даврида “Арсенал” ёки “Ювентус” жамоаларидан бирига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Talksport нашри хабар тарқатмоқда.

Толиссонинг ўзи эса “Арсенал”дек жамоада тўп суриш унинг орзуси эканлиги ҳақида айтиб ўтган. Шунга қарамасдан у “Ювентус”нинг таклифини ҳам рад этиш ниятида эмас.

Таъкидлаш керакки, 22 ёшли футболчининг трансфер нарҳи ўтган йилнинг ёзидагинга нисбатан анча кўтарилган. Айни дамда у 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Толиссо бу мавсум Франция чемпионатида 24та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7та гол ёздириб қўйишга эришган.