
"Ювентус" ва "Милан" ҳужумчилар алмашинувини амалга оширмоқчи
"Ювентус" Душан Влаховични жамоада сақлаб қолишни режалаштирмаяпти.
"TuttoSport" нашрининг хабар беришича, Турин клуби яхши таклиф келган тақдирда ҳужумчини сотишни мўлжалламоқда.
Сербиялик футболчининг янги жамоаси "Милан" бўлиши мумкин. "Россонери" бош мураббийи Массимилиано Аллегри илгари Влахович билан ишлаган бўлиб, уни биринчи рақамли мақсад сифатида кўрмоқда.
Таъкидланишича, томонлар трансфер устида фаол иш олиб бормоқда ва унга тенг қийматли ўйинчини киритиш масаласини кўриб чиқмоқда. Масалан, Алексис Салемакерс "Ювентус"га ёқади, аммо айни пайтда Аллегрининг ҳам жамоадаги севимли футболчиларидан бири ҳисобланади.
Трансфердаги асосий муаммо сифатида Влахович агентининг маош талабларини пасайтиришни хоҳламаслиги кўрсатилмоқда.
Фикрлар