"Ювентус" ва ПСЖ ўзаро футболчи алмаштириши мумкин

ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро юлдуз футболчиларни алмаштиришлари мумкин.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар ҳужумчиси Неймар Туринга, “кекса синьора” форварди Пауло Дибала эса Парижга йўл олиши мумкин. “Ювентус” аргентиналик футболчининг трансфери устига француз клубига яна маълум миқдорда маблағ қўшиб бермоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Неймарга шунингдек "Барселона", "Реал" ва "Бавария" каби гранд клублардан ҳам жиддий қизиқишлар мавжуд эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, айни дамда Неймарнинг трансфер баҳоси 180 миллион еврога, Дибаланики эса 85 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!