"Ювентус" ярим ҳимоячиси "Лидс"га ўтишга яқин

CHERY AUTO

Туриннинг "Ювентус" ярим ҳимоячиси Уэстон Маккенни Англиянинг "Лидс" клуби футболчисига айланиш арафасида. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, 24 ёшли америкалик Англияда тиббий кўрикдан ўтган.

Tecno

Маккеннининг "товуслар" билан расмий шартнома имзолагани ҳақида хабар яқин кунларда эълон қилинади.

Ярим ҳимоячи туринликлар жамоасида 2020 йилнинг куз фаслидан бери тўп тепади. 2 йилдан ортиқ вақт давомида америкалик "кекса сеньора" клуби сафида 96 та ўйин ўтказиб, 13 та гол ва 5 та голли узатма муаллифи бўлган.

Маълумот учун, нуфузли "Transfermarkt" портали Уэстонни 21 миллион еврога баҳоламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию