"Ювентус" ёзда Рэмзи ва Погбани сотиб олади

Туриннинг "Ювентус" клуби мавсум якунлангач бир қатор йирик харидларни амалга оширади.

Tuttosport тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” ёзда “Арсенал”дан Аарон Рэмзини ва “Манчестер Юнайтед”дан Поль Погбани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Уэльслик футболчининг шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва шу боис у туринликлар сафига текинга бориб қўшилади. Бироқ, “Юве” франциялик футболчи учун яхшигина маблағ сарфлашига тўғри келади.

Погбага етарли маблағ топиш учун эса туринликлар Миралем Пьянич ва Сами Хедираларни сотишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!