"Ювентус" ёзги трансферлар учун қандай режалар тузиб қўйди?
Туриннинг "Ювентус" клуби яқинлашиб келаётган ёзги трансфер ойнаси учун режа тузиб қўйди, деб хабар бермоқда Goal.
Манбага кўра, "кекса синьора" 3 та позицияга янги ўйинчиларни сотиб олишни режалаштирмоқда. Булар: чап қанот ҳимоячиси, жисмонан кучли, самарадорлиги юқори бўлган марказий ярим ҳимоячи ва ҳужум чизиғида Пауло Дибаланинг ўрнини эгаллайдиган янги футболчи.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчининг “Юве” билан шартномаси якунига етмоқда ва шу боис у мавсум охирида жамоани эркин агент сифатида тарк этади.
Қайд этилишича, дарвозабон Маттиа Перин ва ҳимоячи Хуан Куадрадо клуб билан янги шартнома имзолаш ниятида, чунки уларнинг амалдаги шартномалари мавсум охирида тугайди.
Фикрлар