Ads
 
 
"Ювентус"нинг босниялик юлдуз футболчиси Миралим Пьянич тез орада Англия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин. "Арсенал" истеъдодли ярим ҳимоячи трансфери бўйича "Ювентус"га 28 миллион фунтлик таклиф тайёрламоқда.
 
Миралим Пьянич ўтган ёзда кўплаб гранд клублар эътиборига тушган эди. Бироқ, ўша пайт "Рома" етакчиси бўлган босниялик футболчи Туринга кўчиб ўтишга қарор қилган.
 
 
Жорий мавсумда Пьянич "Ювентус" таркибида 13 та учрашувда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасини беш маротаба ишғол қилди. Миралим "Ювентус"да тўпурарлик борасида ўнта гол урган Гонсало Игуаиндан кейин иккинчи ўринда бормоқда.