“Ювентус” юлдузини "Рома"да кутишяпти

  • 08 Jun 14:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Рома” бош мураббийи Пауло Дибаладан ташқари “Ювентус” ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадонинг ҳам Римга келишини истаяпти. Бу ҳақда Calciomercato нашри  хабар тарқатмоқда.

Tecno

34 ёшли колумбиялик футболчи яқинда туринликлар билан шартномасини 2023 йилнинг ярмигача узайтирган эди. Моуриньо унинг эркин агентга айланишини кутмасдан, келаси мавсумгача трансферни амалга оширмоқчи.

Куадрадо 2015 йилдан бери “Ювентус”да тўп тепяпти. Моҳир ярим ҳимоячи шу кунга қадар барча мусобақаларда 267 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасига 24 та тўп киритган ва жамоадошларининг 61 та голига ҳаммуаллиф бўлган.

“Рома” бу трансферни уддалаши учун 10 миллион евро атрофида харажат қилиши керак бўлади.

Comments

You must be logged in to commet!