“Ювентус” юз ўгирган юлдузнинг харидори кўпайиб кетди
“Ювентус” раҳбарияти жамоа юлдузи Пауло Дибала билан янги битим имзоламасликка қарор қилгани ошкор бўлганидан кейин аргентиналик ҳужумчининг харидорлари кўпайиб кетди.
Анчадан бери музокара қилган туринликлар жамоага Душан Влахович келганидан кейин асосий ҳужумчи вазифасини сербиялик тўпурарга юклади ва энди катта маош талаб қилаётган Дибалага эҳтиёж йўқ, деган қарорга келди.
La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, Дибала ҳозирнинг ўзида Англия, Италия ва Испания суперклубларидан жиддий чорловлар бўляпти.
Маълумотларга қараганда, “Интер”, “Арсенал”, “Атлетико” ва “Барселона” вакиллари Дибала агентларига мурожаат қилиб, бўлажак трансферга тайёр эканликларини билдирган.
Фикрлар