"Ювентус"дан 20 очко олиб ташланиши мумкин

"Ювентус" клубидан яна очколар олиб ташланиши мумкин. 

Италия футбол федерацияси (FIGC) пандемия даврида футболчиларнинг маошлари билан боғлиқ фирибгарликларни текшириш ишларини ҳамон олиб бормоқда. "Virgilio Sport"нинг "Corriere dello Sport" нашрига таяниб берган хабарига кўра, федерация бош прокурори "кекса сеньора"дан камида 20 очко олиб ташлашни талаб қилмоқда. 

Иш 29 январь куни якунланиши керак эди, аммо янги далиллар топилганлиги туфайли Италия футбол федерацияси тергов муддатини яна 40 кунга узайтиришни сўраган. Ҳукм март ойида эълон қилиниши лозим. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ювентус"дан молиявий фирибгарлик сабаб 15 очко олиб ташланганди. Айни вақтда туринликлар А Серия турнир жадвалида 23 очко билан 13-ўринда бормоқда. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!