"Ювентус"дан кетиши кутилаётган Роналду хет-триги билан жамоасига ғалаба келтирди

Италия А Серияси 27-туридан ўрин олган "Кальяри" - "Ювентус" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда туринликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Кекса сеньора"нинг барча голига Криштиану Роналду муаллифлик қилди. Унинг хет-тригига майдон эгалари Жованни Симеоненинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, ҳисобидаги очколари сонини 55 тага етказиб олган "Ювентус" 2-ўриндаги "Милан" билан орадаги фарқни 1 тагача қисқартирди. "Кальяри" ҳисобида эса 22 очко мавжуд ва улар 17-поғонани банд этиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!