"Ювентус"га "Арсенал" футболчиси керак
Ҳуқуқлари Лондоннинг "Арсенал" клубига тегишли бўлган ҳимоячи Киран Тирни Англия премьер-лигасини Италия чемпионатига ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Руди Галетти маълум қилди.
25 ёшли шотландиялик футболчининг хизматларига Туриннинг "Ювентус" клуби қизиқмоқда. "Кекса сенёра" ёзги трансферлар вақтида келишувга эришишга ҳаракат қилади.
Тирнининг "канонирлар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган. "Transfermarkt" портали футболчининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Киран жорий мавсумда лондонликлар сафида 17 та учрашувда майдонга тушди.
Фикрлар