“Ювентус”га бу юлдуз керак эмас

“Ювентус” раҳбарияти жамоа юлдузи Пауло Дибала билан ҳамкорликни давом эттирмасликка қарор қилди, деб хабар бермоқда Calciomercato сайти.

Томонлар анчадан бери маош масаласида келиша олмаяпти. Ўтган йил охирида клуб мутасаддилари Пауло Дибалага таклиф қилган маош маъқул келган эди. Бироқ, орадан ҳеч қанча ўтмай улар бериладиган маблағни пасайтирмоқчи экани аргентиналик ҳужумчига ёқмади.

Клуб раҳбарияти ва Дибаланинг агентлари 10 март куни навбатдаги музокарага йиғилмоқчи эди. Лекин “Ювентус” бу ҳаракатларни тўхтатиб қўйди.

Дибала мавсум охирида эркин агентга айланади. Тўпурарга “Барселона”, “Атлетико” ва “Интер” каби жамоалардан жиддий таклифлар бўляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!