"Ювентус"ни ким бошқариши маълум

"Ювентус"да бош мураббий ўзгариши кутилмоқда.

"La Gazetta dello Sport" нашрининг хабарига кўра, туринликларга янги мураббий келади. "Кекса сеньоралар" ёшлар жамоаси мураббийи Паоло Монтеро номзодини кўриб чиқмоқда. 

Шунингдек, Массимо Каррера борасидаги хабарлар ўз тасдиқини топмади. Турин клуби бошқа номларни кўриб чиқмаяпти. "Юве" Аллегри қўл остида мавсумни омадсиз бошлади. Жамоа А Серияда 7-турдан сўнг 10 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!