"Ювентус"нинг икки футболчиси сафдан чиқди

"Ювентус" ярим ҳимоячилари Федерико Кьеза ва Уэстон Маккени яқин вақт ичида туринликларга ёрдам бера олмайди, дея ёзмоқда DAZN.

Икки футболчи А Серия доирасидаги "Аталанта"га қарши ўйинда жароҳат олган. Тез орада Маккени ҳамда Кьеза тиббий кўрикдан ўтади ва қачон сафга қайтиши маълум бўлади. 

Маълумот учун, Уэстон жорий мавсум 10та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди. Федерико эса 11та баҳсда битта гол уриб, 2та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!