“Ювентус”нинг “ишқи” 19 ёшли футболчига тушди

Белгиянинг “Андерлехт” клуби ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс Туриннинг “Ювентус” жамоаси қизиқиш доирасига кириб қолди.

Tuttosport нашрининг хабар беришича, Турин клуби скаутлари 19 ёшли футболчини бир неча ойдан буён кузатиб келишган.

Тилеманс ушбу мавсумда 25та учрашувда 10та гол уришга эришган. Унинг трансфер нарҳи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.