“Ювентус”нинг ўйини қолдирилди
Ads

Италия А Серияси 26-туридан ўрин олган “Ювентус” ҳамда “Аталанта” жамоалари ўртасида бугун бўлиб ўтиши лозим бўлган баҳс қолдирилди. Боиси, ўйин бўлиб ўтадиган Турин шаҳрида қор бўрони бўлмоқда.

Мазкур беллашув аслида бугун Тошкент вақти билан соат 22.00 да бошланиши лозим эди.

Бу борадаги қарор мухлислар ўз жойларини топиб келиб ўтирган ва футболчилар майдонда чигалёзди машқларини бажариб бўлганларидан сўнг қабул қилинди.

Бироқ қолдирилган ўйин қачон бўлиб ўтиши ҳозирча номаълум.