Ads

"Ювентус"нинг собиқ хавбеки Клаудио Маркизио фаолиятини МЛСда давом эттиришга жуда яқин турибди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра Канаданинг "Монреаль Импакт" клуби 32 ёшли италиялик футболчи учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Такъидлаш лозимки, унинг учун шунингдек "Зенит" ва "Спортинг" клублари ҳам жиддий кураш олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Маркизио 2006 йилдан буён “Ювентус” шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Бироқ, ўтган мавсум якунлангач томонлар ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишди. Шу боис Клаудио айни дамда эркин агент ҳисобланади.