Юз минг долларлик турнирда Нигина шов-шувли ғалаба қозонди

 
Бирлашган Араб Амирликларида теннис бўйича мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ доллари бўлган халқаро турнирда Нигина Абдураимова кучли рақибни енгишга муваффақ бўлди.
 
Истеъдодли теннисчимиз биринчи давра учрашувини тўртинчи рақамда сараланган люксембурглик Мэнди Минеллага қарши ўтказди. Таниқли рақибига қарши шиддатли ўйин кўрсатган ўзбекистонлик ракетка устаси биринчи сетни 6:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.
 
Люксембурглик теннисчи мағлубиятдан қутилиб қолиш учун иккинчи сетда Нигинага жиддий қаршилик кўрсата бошлади. Бироқ, ҳамюртимиз устунликни сақлаб қолиб, иккинчи сетни 7:5 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди ва кейинги босқичга чиқди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!