Забит Магомедшариповнинг кейинги рақиби ким бўлади?

Россиялик ярим енгил вазн тоифасидаги Забит Магомедшарипов Москвада бўлиб ўтган UFC Fight Night 163 турнирида Келвин Каттар устидан ғалаба қозонганидан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Каттар жуда хавфли жангчи эди. Ростини айтсам, жангга унчалик тайёр эмасдим. Менда инфекция пайдо бўлди ва антибиотиклардан фойдаланишга мажбур бўлдим. Шунинг учун, ўзимни у даражада яхши хис қилмагандим.

Энди, Макс Холлоуэй ва Aлекс Волкановский ғолиби билан жанг қилиш истагидаман. Бу тўқнашувга тайёрман ”, -деди Магомедшарипов жангдан кейин.