Забихилло Ўринбоев: "Пахтакор"дан чорлов бўлди ва бу таклиф менга ёққани учун бу жамоани танладим

 

Иқтидорли ҳужумчи Забихилло Ўринбоев жамоамиз билан шартнома тузди.

У келаси икки ярим йил мобайнида "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

- "Пахтакор"дан чорлов бўлди ва бу таклиф менга ёққани учун бу жамоани танладим. Рақобат кучли бўлгани яхши, бу биз учун фойдага ишлайди. Жамоанинг ғалабаларига ҳисса қўшишни истайман, - деб айтиб ўтди Ўринбоев.

Забихилло Ўринбоев
Туғилган санаси: 30.03.1995
Туғилган жойи: Тошкент
Амплуаси: ҳужумчи
Ўйнаган жамоалари:
2014-16  “Бунёдкор”    52 ўйин 4 гол
2017    “Олмалиқ”    11 ўйин 1 гол

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!