
"Зальцбург"да Холанд ва Минаминодан кейин, кореялик футболчи порламоқда!
"Зальцбург" ҳужумчиси Хван Хи Чхан Европа Лигасининг нимчорак финалида "Айнтрахт" (1:4) дарвозасига пенальтидан гол урди.
Эътиборли томони, кореялик футболчи Еврокубокларнинг жорий мавсумида 7 та баҳсда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. У, кузда Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида 6 та ўйинда майдонга тушиб 6 очко (3+3) жамғарган эди. Шунда, Хван Хи Чхан "Ливерпуль", "Наполи" ва "Генк" клубларига қарши беллашувларда фаол иштирок этганди.
Форвард Австрия чемпионатининг амалдаги мавсумида 15 та учрашув ўтказиб, 6 та гол ва 7 та голли узатма муаллифига айланган.
Comments