"Зенит" Азмунни сотмайди!

“Зенит” клуби бош директори Александр Медведев эронлик ҳужумчи Сардор Азмуннинг трансфери бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаётганини айтди.

“Биз Азмунни сотиш бўйича музокаралар ўтказмаяпмиз. Унинг маҳорати ошиб бормоқда. Бу эса унинг нархи ҳали энг юқори чўққига чиқмаганини англатади”, - дейди Медведов.

Бундан аввалроқ, Азмунга “Наполи”дан жиддий таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!