"Зенит" бешинчи марта Россия чемпиони бўлди

Бугун пешқадам Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби Россия премьер-лигасининг 27-турида сафарда “Ахмат” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Турнир жадвалида иккинчи ўринда бораётган “Локомотив” эса Тулада “Арсенал”га имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа питерликлар мавсум якунланишига 5та тур қолганида Россия чемпионлигини қўлга киритишди.

Қайд этиш лозимки, бу “Зенит” тарихидаги 6-чемпионлик бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!