"Зенит" бош мураббийи Семак: Шомуродов ёрқин ўйнамоқда, у чемпионатни очиб турибди

Россия Премьер Лигасининг 13-туридан ўрин олган "Зенит" ва "Ростов" қарама-қаршилиги олдидан Санкт Питербург клуби бош мураббийи Сергей Семак ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ростов" тезкор ҳужумларда жуда яхши ўйнамоқда. Стандартларни ҳавфли ижро этишмоқда. Жуда малакали ижрочилар еғилган. "Ростов" тўплаган очколарининг барчасига ҳақли тарзда эришди.

Жароҳатлар йўқ. Аммо терма жамоаларга футболчиларни кетиши доим мураббийларга ташвиш туғдиради. Барчанинг тайёргарлиги турли ҳил. Кимдур кўп ўйнаган, яна кимдур кам ўйнаган.

Ҳозирда футболчиларнинг ҳолатини тўғри тақсимлаш керак. Чемпионатда қиладига иш кўп. Олдинда қизиқарли ва қийин баҳслар кутиб турибди. Яхши ўйнашга ҳаракат қиламиз.

Шомуродов ёрқин ўйнамоқда, кўп голлар урмоқда. У чемпионатни очиб турибди. Самарали натижа кўрсатмоқда ва мухлисларни хушнуд этмоқда.

Дарвозани ким қўриқлайди? Тез орада билиб оласиз. Бироз сабр қилинг," - деди Семак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!