"Зенит" футболчисини "Милан"да кутишяпти

  • 5 августа, 2020, 23:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Зенит” клуби ярим ҳимоячиси Вильмар Барриос жорий ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Tecno

PrimerTiempo нашрининг ёзишича, 26 ёшли ярим ҳимоячига “Милан”дан қизиқишлар мавжуд. “Россонерилар” раҳбарияти тез орада бу борада питерликларга расмий таклиф юборишмоқчи. Таъкидлаш керакки, улар Барриосни анча вақтдан буён, аниқроғи у “Бока Хуниорс”да ўйнаб юрган пайтлариданоқ кузатишади.

Маълумот учун, Барриос ўтган мавсум “Зенит” сафида 35 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Унинг питерликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию