Ads

Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби «Наполи» бош мураббийи Маурицио Сарри билан музокараларни давом этирмоқда.

La Gazzetta Dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра питерликлар 59 ёшли италиялик мутахассисга йилига 7 млн евро маош таклиф қилмоқда.

Шунингдек Сарри бир вақтнинг ўзида “Челси” билан ҳам музокаралар олиб бормоқда. Маълумотларга қараганда у яқин вақтлар ичида музокараларни якунлаш учун Лондонга боради.

Эслатиб ўтамиз, “Зенит”да ишлаган бошқа бир италиялик мутахассис – Роберто Манчинининг йиллик маоши 4,5 млн еврони ташкил этар эди.