"Зенит" РПЛда 1000тадан кўп очко жамғарган тарихдаги 2-жамоага айланди
Хабарингиз бор бугун “Зенит” Россия премьер-лигасининг 3-турида доирасида сафарда “Оренбург” меҳони бўлди ва 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.
Эътиборлиси, питерликлар шу тариқа РПЛ тарихида 1000 дан ортиқ очко жамғарган иккинчи жамоага айланишди. Бугунги ғалабадан сўнг улар ҳисобидаги умумий очколар сони 1001тага етди.
Таъкидлаш керакки, Россия олий дивизионига 2001 йилда премьер-лига маъқоми берилган. Ҳозирча ушбу мусобақада 1000тадан кўп очко жамғарган клуб фақатгина ЦСКА ҳисобланар эди.
Фикрлар